"Турон" хорижлик янги бош мураббийи ва унинг ёрдамчисини эълон қилди (фото)

Бугун "Турон" клуби қароргоҳида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди. Жамоа раҳбарияти иштирокида ташкил этилган йиғилишда хорижлик мутахассис Денис Бушуев жамоа бош мураббийи сифатида таништирилди.

Денис Дмитриевич Бушуев Германия давлати фуқароси, УЕФА ПРО лицензиясига эга. Мутахассис бугунга қадар Россиянинг “ФК Велес“ (Москва), «Лениградес» (Санк Петербург), Германиянинг «Мюнхен 1860» клубларида мураббийлик фаолиятини олиб борган. 2018-2019 йилларда Россия U-17 терма жамоаси мураббийи лавозимида ишлаган.

бушуев

Шунингдек, мазкур йиғилишда Геннадий Бондарук клубимиз тизимида иш бошлагани ҳам маълум қилинди. Россиялик мутахассис янги бош мураббий Денис Бушуевга яқиндан ёрдам беради.

Геннадий Михайлович Бондарук мураббийлик фаолияти давомида Россиянинг «Жемчужина» (Сочи), «Динамо» (Барнаул), «Ленинградес» (Санк Петербург), «Велес» (Москва) каби клубларда ишлаган.

"Турон" матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Нор Носиров
18/04/2023 22:40
Турон энди кучаяди яхши мутахасисга ухшайди