Тўрт футболчи “Ливерпуль”дан кетишини расмий сайтдан билди

“Ливерпуль” жорий мавсум ўз олдига қўйган мақсадларига етолмади. Катта эҳтимол билан Юрген Клопп шогирдлари Чемпионлар лигасига ҳам чиқа олмайди.

Клуб раҳбарияти ёзда таркибни қайта шакллантиради. Бир неча футболчи ўзига бошқа жамоа топиши керак. Клуб расмий сайти кетиши аниқ бўлган тўрт футболчи номини эълон қилди.

Унга кўра, “Ливерпуль” ҳужумчи Роберто Фирмино, ярим ҳимоячилардан Наби Кейта, Жеймс Милнер ва Алекс Окслейд-Чемберлен хизматидан воз кечди.

Бу ўйинчиларнинг клуб билан шартномаси 30 июнь куни якунланади. Уларга янги келишув берилмади.

Тўртала футболчи “Ливерпуль” таркибида Англия чемпиони ва Европа Чемпионлар лигаси ғолиби бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!