Суперлига. "Насаф" сафарда "Олимпик"ни мағлубиятга учратди

Ўзбекистон Суперлигаси 20-туридан ўрин олган "Олимпик" - "Насаф" баҳси якунланди. Унда меҳмонлар 1:3 ҳисобида зафар қучди.

Майдон эгаларининг ягона голига Темур Мамасидиқов муалллифлик қилган бўлса, меҳмонларнинг уч голи Амонов, Лима Круз ва Станоевич номига қайд этилди. 

Шу тариқа, "аждарлар" 36 очко билан 3-ўринга чиқиб олди. 20 очкоси бор "Олимпик" 11-поғонадан жой эгаллаган.

Comments

You must be logged in to commet!