Суперлига. "Насаф" Бозоровнинг бенефисига айланган ўйинда ғалабани нақд қилди
Ўзбекистон Суперлигаси 23-туридан ўрин олган "Насаф" - "Металлург" баҳси якунланди. Унда мезбонлар 2:0 ҳисобида зафар қучди.
"Аждарлар" сафида голларга Ойбек Бозоров ва Суҳроб Нуриллоев муаллифлик қилди. Бозоров Нуриллоевнинг голига ассистентлик ҳам қилди. Шунингдек, 90+3-дақиқада Андрес Чавес пенальтидан унумли фойдалана олмади.
Шу тариқа, қаршиликлар 42 очко билан 3-ўринда қолди. 27 очкоси бор "Металлург" 9-поғонадан жой эгаллаган.
Фикрлар