Суперлига. "Сурхон" пенальтидан урилган ягона гол эвазига "Олимпик"дан устун келди

Ўзбекистон Суперлигаси 21-турдан қолдирилган "Сурхон" - "Олимпик" баҳси якунланди. Унда номинал мезбонлар кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйиндаги ягона гол 49-дақиқада Тамерлан Жамалутдинов томонидан пенальтидан киритилди. Ушбу гол ўйин тақдирини ҳал қилди. 

Шу тариқа, 37 очкоси бор "учар тулпорлар" 6-поғонадан жой эгаллади. Тимур Кападзе шогирдлари эса 28 очко билан сўнгги 9-ўринда қолди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
ишбобоев жума
19/11/2023 18:00
Яша Сурхон!!! Эндиги навбат Пахтакор.