Сречко Катанец: "Аргентина Мессисиз қандай бўлса, биз ҳам Шомуродовсиз шундаймиз"

Осиё кубоги 1-тури доирасида Ўзбекистон ва Сурия терма жамоалари ўзаро куч синашди ва унда томонлар 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. 

Мазкур баҳс якунига етгач, Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец матбуот анжуманида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Хайрли кеч. Очиғи, нафақат натижадан, балки ўйиндан ҳам қониқиш ҳосил қилмадим. Гол уриш йўлини топа олмадик. Аммо барибир йигитлар ҳаракат қилишганини айтишим керак. Сурия 90 дақиқа орқага тушиб, ўйин намойиш этди. Бундай рақибга қарши ўйин ҳар доим қийин кечади.

Элдор жамоамиз учун энг муҳим футболчи. У Ўзбекистондаги энг яхши ҳужумчи ва бундай ўйинчининг йўқлиги майдонда сезилиши табиий. Аргентина Мессисиз қандай бўлса, биз ҳам Элдорсиз шу аҳволга тушиб қоламиз.

Биз 5 ҳимоячи билан ўйнаганимиз йўқ, бундай схема нотўғри талқин қилиниш оқибатида юзага келган. Ҳозирги Ўзбекистон 3 ҳимоячи ва 2 лотерал билан ҳаракат қилади. Қанотдаги 2 футболчимиз эса вингерларга фаол тарзда кўмаклашиб туради.

Кейинги турда Ҳиндистон билан ўйнаймиз. Улар яхши жамоа, ҳурмат билан муносабатда бўлишимиз керак. Чунки мазкур мусобақада ҳамма бор кучини ишга солади. Олдинда икки учрашув кутиб турибди ва биз тезроқ ўзимизнинг энг юқори даражамизга чиқиб боришимиз зарур.

Жароҳатлар борлиги - ҳақиқат. Тўпурарсиз терма жамоа умуман бошқа жамоага айланиб қолади. Буни нафақат биз, балки бошқа кўплаб жамоалар мисолида ҳам кўриш мумкин.

Ушбу натижа бизнинг руҳий ҳолатимизга салбий таъсир кўрсатмайди. Олға интилишда давом этамиз ва мақсад сари тўхташ ҳаёлимизга ҳам келгани йўқ", - деди мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
ишбобоев жума
14/01/2024 04:09
Яхши от кейин чопади. Олга УЗБЕКИСТОН!!!.
&
Abbos_000
14/01/2024 02:19
Inshaalloh keyingi o'yinlarda albatta yutamiz.
&
1234567
14/01/2024 01:25
Акмок одам битта футболчига суяанад
Akbarshox Abdulxayev
14/01/2024 01:22
Katenes sxemani notogri tanlagan , oston chap qanotda oynashi kerak edi u markaziy hujumchi emasku
&
хушнудбек
14/01/2024 07:52
Халяам уша ушасан фудболчлар бахонанг тайор хар доимгдай остонди урнига бобурни куйиш керак Эди урунов ёг босиб ётибди оғир карвон олган пуларинга селарди узбегистондаги кам таминлангалар 1 йил кун куради сал халолаб олайлик ойликни бумасам бушатиш фудболди булдида Энди хар доим нимадир бохона
&
Sports 55
14/01/2024 02:14
Машарипов ва сайфиев хакида хали куп гапиришмасдан ютинглар. Тош асосан шуларга боряпти
.... ....
14/01/2024 01:51
YILIGA 1 MILLION dOLLAR OYLI OLADI! UZBKISTONDA XICH KIM 1 YILDA 1 MILLION OYLI OMIDID! TESHIB CHIQSIN ILOYIM ILAVONDO!!!!!!!!!!!!!!!
Abdushukurov Odilbek
14/01/2024 01:35
Bunaqa hayajonli o'yinni ko'rib, infarkt tugul, insult bo'lish hech gap emas.
&
1234567
14/01/2024 01:28
Хужимга бобурни туширишинг керак эди огир оек сергевни эмас
&
1234567
14/01/2024 01:26
Остонда ортикча вес бор,харакати футболчиникига ухшамайди жуда суст харакатланябди
Akbarshox Abdulxayev
14/01/2024 01:24
Endorsiz oynata olmasang nima qilasan murabbiylik qilib
Ishoq Ruziev
14/01/2024 01:19
Albatda. Bu mavsum nasaf ham shunday edi
Узимдааа Мендааа
14/01/2024 01:22
Шомуродовсиз уйнай олмасанг сен нимага керааксан бахонани каранг Сергиевни Файзуллаевни бошидан тушириш керак эдииии