Райан Гарсия: "Бир қоп пул беринг, мен уни кетига тепаман!"

Раян Гарсия  Шон О'М'ллини нокаутга учратишга ваъда берди ва у аллақачон Дана Уайт билан боғланганлигини айтди.

“Мен уни ММАда мағлуб этаман, кафолат бераман. Сиз тушунмайсиз, мен туғма жангчиман. Мен кучлиман ва ақлдан озган жисмоний тайёргарлигим бор. Биламан, агар мен уни боксда нокаут қилсам, бу адолатдан бўлмайди. Ўзимни ММАда синаб кўриш адолатли, чунки мен ҳар куни машғулот ўтказаман ва менга Нэйт Диас ва Алекс Перейра ёрдам беришади. Агар, мен бунга эътибор қаратсам, у мени ҳеч қачон мағлуб этмайди. Мен бор нарсам билан келаман ва UFCда Шон О'Мэллини йўқ қиламан. Мен Дана Уайтга аллақачон хабар юборганман ва у билан шахсан гаплашадиган одамларим бор. Мен UFCга келишга тайёрман, менга бир қоп пул беринг ва мен шу ердаман. Мен буни Девин Х'qybэйни жангидан кейин қилишга тайёрман. Дана, менга жавоб беринг, мен Шон О'Меллининг кетига тепишни жуда хоҳлайман, - деди Гарсия.

Маълумот учун, Райан Гарсия профессионал бокснинг енгил ва супер енгил вазн тоифаларида ўз жангларини ўтказади. 

Пауло Коста Ҳамзат Чимаевни қўрқоқликда айблади

"UFC Fight Night 238" турнирининг тўлиқ "файд-кард"и билан танишинг!

Всеволод Шумков Миразизбек Мирзаҳалилов учун қандай рақиб? Боксчимизнинг ўзи жавоб берди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!