Рустам Ашурматов "Рубин"ни мағлубиятдан қутқариб қолди

Россия премьер-лигаси 19-туридан ўрин олган "Краснодар" - "Рубин" баҳси ўз якунига етди. Учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан тугади. 

Дастлаб, 36-дақиқада Олусегун ҳисобни очган бўлса, 90-дақиқада Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Рустамжон Ашурматов орадаги ҳисобни тенглаштрирди. 

Шу тариқа, РПЛ турнир жадвалини бошқариб келаётган "Краснодар" ўз майдонида очко йўқотди, қозонликлар эса 29 очко билан 6-поғонада бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!