Суперлига ўйини муштлашув билан тугади
Полиция майдонга тушди
Футбол бўйича Туркия чемпионатида навбатдаги дерби шов-шувсиз ўтмади: Истанбулнинг икки йирик клуби — "Галатасарой" ва "Фенербаҳче" ўйинчиларининг майдондаги баҳси якуни муштлашувга айланди.
Учрашув мезбонлар фойдасига 2:1 ҳисобида якунланди ва "Галатасарой" муҳим уч очкони қўлга киритди. Бироқ финал ҳуштагидан сўнг майдонда вазият кескинлашди. "Фенербаҳче" ҳужумчиси Керем Актюркоглу "Галатасарой" ҳимоячиси Роланд Шаллаи билан тортишиб қолди. Ўзаро даъво аввал оғзаки баҳсдан бошланиб, тез орада ўйинчиларнинг бир-бирини туртишига улагиб кетди.
Шундан сўнг можарога икки жамоанинг бошқа футболчилари ҳам қўшилди. Бир эпизодда "Галатасарой" ҳимоячиси Абдулкарим Бардакжи ва "Фенербаҳче" футболчиси Арчи Браун ўзаро тортишиб, ҳар иккиси майдонга қулади. Жанжални тўхтатиш учун майдонга полиция ходимлари кириб келди. Улар махсус қалқонлар билан ўйинчиларни ажратиб, можарони катта можарога айланиб кетишидан сақлаб қолишди.
Ушбу ғалабадан сўнг "Галатасарой" 22 очко билан Туркия Суперлигаси турнир жадвалида пешқадамликни сақлаб қолмоқда. "Фенербаҳче" эса 16 очко тўплаб, ҳозирча бешинчи ўринни эгаллаб турибди.
Изоҳлар (0)