Ўткир Юсупов: "Бизни ўйинни сотганликда айблади"

Ўзбекистон терма жамоаси ва "Навбаҳор" посбони Ўткир Юсупов SPORTS.uz сайтига интерьвю берди. 33 ёшли посбон Вадим Абрамов билан бўлган низо, кейинчалик мураббий терма жамоага уни (лойиқ бўлса ҳам) чақирмай қўйгани кўпчиликнинг ёдида. Шу масалани Юсуповнинг ўзи очиқлаб кетди:

"Нефтчи"да бирга ишлаганмиз. Тошкентда "Пахтакор" билан ўйин. Биринчи бўлимда, 0:0 ўйнаб, иккинчи таймда 6 та тўп ўтказиб юбориб мағлуб бўлдик. Бахсдан кейин, Абрамов мени ва жамоамиз сардори - Достон Турсуновни ўйинни сотиб сотганликда айблаб,  жанжал қилди. Она сутим харом бўлсин шундай қилган бўлсам дедим, аммо муаммо тўлиқ хал бўлмади. Достон ҳам жуда ёмон аҳволга тушиб қолди. 

Ўртада низо пайдо бўлди ва бу хал этилгани йўқ. Кейинчалик мени терма йиғинига чақирди. Машғулотлардан бирида жарима зарбаларини тепди.  Дарвозада мен эдим. Хазил тариқасида зарбаларини бош билан қайтардим. Газабланиб сўкиниб кетди. Хозир салом-алик бор, аммо кўнгилдаги ғашлик тарқамаган", - деди Юсупов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
.... ....
19/03/2024 21:20
vadim uzi ko'tro inson. Xafa bolishga arzimidi!!! Unda shaaraf digan narsa juda kammm!!!
&
Арсенжан
19/03/2024 18:22
Тугри айтибди соткинсан,хозяин хам сотасан.Тешик Варварович