“Челси”, “Арсенал” ва “Сити”дан дарс олган футболчи роса талаш бўляпти

“Кристал Пэлас”да ўйнаётган ҳужумкор футболчи Майкл Олисе гранд-клубларда тўп тепиш даражасига етди.

22 ёшли футболчи илгари “Челси”, “Арсенал” ва “Манчестер Сити” академияларида таҳсил олган. Бироқ профессионал футболчилик фаолиятини анчагина камтар бўлган “Рединг”да бошлаган.

Олисе 2021 йили “Кристал Пэлас” билан беш йиллик шартнома тузди. Бу жамоада жами 85 та ўйинда рақиблар дарвозасини 35 маротаба ишғол қилди.

TEAMtalk нашрининг ёзишича, “Челси” ўзи тарбиялаган футболчини жамоага қайтариш учун “Манчестер Юнайтед” билан рақобатлашишга тайёр. Олисенинг трансфер суммаси эса, 65 миллион фунтни ташкил қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!