"Ан-Наср" Ляпортнинг ягона голи эвазига қийинчилик билан ғалаба қозонди

Саудия Арабистони чемпионатининг 29-туридан ўрин олган "Ал-Ҳалиж" ва "Ан-Наср" жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди.

Мазкур беллашувда риёдликлар минимал ҳисобда ғалаба қозонди. Ўйиндаги ягона голни ҳимоячи Эмерик Ляпорт ўз номига ёздириб қўйди.

Маълумот учун, "Ан-Наср" ушбу ғалабадан кейин очколар сонини 71 тага етказиб олди. Битта кам ўйин ўтказган "Ал-Ҳилол" 80 очко билан пешқадамлик қилмоқда.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!