Юлдузлар талаби: Жамоани Зидан бошқарсин!

Франция тема жамоаси ўйинчилари бош мураббий Дидье Дешамнинг бошқарувидан зерикаётганини очиқчасига маълум қила бошлади.

Журналист Ромена Молинанинг таъкидлашича, франциялик футболчилар терма жамоани “Реал”дан кетганидан бери ишсиз юрган Зинедин Зидан бошқаришини истамоқда.

Шунга қарамай, Франция футбол федерацияси Дидье Дешамга ишонишда давом этади. Раҳбарият бу мутахассисдан терма жамоани 2026 йилги жаҳон чемпионатига олиб чиқиб, бўлажак мундиалда ҳам муваффақиятли иштирок этишини кутяпти.

Дешам Франция терма жамоасини 2012 йилда қабул қилиб олганди. Унинг қўл остида францияликлар 2018 йили жаҳон чемпионлигини қўлга киритган ва тўрт йилдан кейин яна финалда ўйнади.

Зинедин Зидан эса, “Реал”дан кетганидан бери асосий орзуси миллий жамоани бошқариш эканини яширмай келади. Шу боис, бу мутахассис бошқа клубларда иш бошлагани йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!