Легионеримиз биринчи голини урди

Россия чемпионатининг биринчи лигасида ўйнаётган “Нефтехимик” жамоаси 30-турда “Кубань” меҳмони бўлди.

Рақиб майдонида ўтган учрашув 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланди. “Нефтехимик” голига ўзбекистонлик легионер Вагиз Галиулин муаллифлик қилди.

36 ёшли ярим ҳимоячимиз жорий мавсумдаги 17-учрашувида биринчи голини урди.

Вагиз Галиулин фаолиятининг катта қисмини айнан “Нефтехимик”да ўтказмоқда.

Легионеримиз ушбу жамоа сафида жами 151 та учрашувда қатнашиб, рақиблар дарвозасини 16 маротаба ишғол қилган ва жамоадошларига 24 та голли пас узатган.

Асли андижонлик бўлган Вагиз футболчилик фаолиятини ўз шаҳри жамоаси – “Андижон”да бошлаган ва кейинчалик “Бухоро” клубига кўчиб ўтган.

2006 йили Галиулин Россия чемпионатига йўл олди ва Қозоннинг “Рубин” клуби иккинчи жамоасига қабул қилинди. Тўрт йилдан кейин Вагиз қозонликларнинг асосий жамоасига ўтди.

Ҳамюртимиз ҳозирга қадар Россия чемпионати Премьер-лигаси ва биринчи лигасининг бир неча клубларида ўйнаган. Хусусан, “Рубин” ва “Нефтехимик”дан ташқари, “Уфа”, “Тамбов”, “Сибирь”, “Тосно” каби жамоалар шарафини ҳимоя қилган.

Тажрибали ярим ҳимоячи клублар миқёсида жами 405 та беллашувда майдонга тушиб, 44 та гол ва 43 та ассист муаллифи бўлган.

Галиулик “Рубин” сафида 2008 йили Россия чемпионати, 2010 йили МДҲ чемпионлари кубогида  ғолиб чиққан.

2018 йилда “Тосно” жамоаси билан Россия кубогини қўлга киритди.

Вагиз Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси сифатида 14 та ўйинда иштирок этган.

Легионеримизнинг “Нефтехимик” билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг 30 июнь куни якунланади.

 

Шомуродов собиқ жамоасига “тиш қайради”!

Файзуллаев бирданига учта совринга даъвогар

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!