Мюллер: "Бундай ҳолатлар Мадридда тез-тез содир бўлиб туради"

Чемпионлар лигаси ярим финалидан ўрин олган "Реал" - "Бавария" учрашувида мадридликлар суперкамбэк амалга ошириб, финалга йўл олди. 

Учрашувга қўшиб берилган дақиқалар ўтиб бораётган бир пайтда мюнхенликлар ҳужумга ўтишди ва ёрдамчи ҳакам байроқчасини кўтарди. Шу пайтда эса Де Лигт дарвозани ишғол қилди, лекин гол ҳисобга олингани йўқ. 

Ўйиндан кейин Томас Мюллер бу борада жаҳл билан қуйидаги сўзларни айтди:

"Бунақа ҳолатлар Мадридда тез-тез содир бўлиб туради. У ВАРга мурожаат ҳам қилиб ўтирмади. Ҳакамнинг бунақа эрта ҳуштакни чалиши ғалати-ку. Мен бундай вазиятга олдин ҳам, Роналдулар даврида дуч келганман. Аммо ўша пайтларда ВАР тизими йўқ эди". 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!