Де Лигт: "Бу шармандалик. Ҳакам мендан хато қилганини тан олиб, узр сўради"
Чемпионлар лигаси ярим финалидан ўрин олган "Реал" - "Бавария" учрашувида мадридликлар суперкамбэк амалга ошириб, финалга йўл олди.
Учрашувга қўшиб берилган дақиқалар ўтиб бораётган бир пайтда мюнхенликлар ҳужумга ўтишди ва ёрдамчи ҳакам байроқчасини кўтарди. Шу пайтда эса Де Лигт дарвозани ишғол қилди, лекин гол ҳисобга олингани йўқ.
Ўйиндан кейин нидерландиялик ҳимоячи бу ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди:
"Бу шармандалик. Ҳакам мендан хато қилганини тан олиб, узр сўради. Мен ҳар доим бу стадионнинг ўз реферилари бор, демаганман, лекин бугун ундай фикрда эмасман", - деди Де Лигт.
Фикрлар