Спорт курашлари. Вакилларимиз лицензион турнирда иштирок этмоқда
Ўзбекистонлик спортчиларнинг Париж-2024 Олимпиадаси йўлидаги мусобақалари давом этмоқда. Бугун Туркиянинг Истанбул шаҳрида спорт курашлари бўйича жаҳон лицензион турнири бошланди. Париж Олимпиадаси ўйинларига лицензия бериши билан аҳамиятли ҳисобланган ушбу турнирнинг дастлабки кунида юнон-рум кураши бўйича беллашувлар ўтказилиши белгиланган.
Ушбу мусобақада иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари - Маҳмуд Бахшуллоев ҳамда Жалгасбай Бердимуратов финал босқичи йўлланмаси учун гиламга чиқади. Улар мусобақани қуйидаги рақибларига қарши бошлашади:
-67 кг:
Маҳмуд Бахшуллоев – Динмуҳаммад Кошкар (Қозоғистон)
-87 кг:
Жалгасбай Бердимуратов – Ганс Вагнер (Германия)
Маълумот учун, бугунги кунга қадар 6 нафар Ўзбекистон вакили Париж Олимпиадаси йўлланмасини нақд қилган. Булар:
Юнон-рум кураши
Исломжон Баҳромов -60 кг
Арам Варданян -77 кг
Рустам Ассакалов -97 кг
Эркин кураш
Ғуломжон Абдуллаев -57 кг
Бекзод Абдураҳмонов -74 кг
Жавраил Шапиев -86 кг
Бахтиёр Тоштемиров.
Фикрлар