Бу ҳужумчи ҳеч қандай пулга сотилмайди! “Ливерпуль” ўз юлдузини шайхларга бермади

  • 1 февраль, 18:06
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Англия чемпионлиги учун курашаётган “Ливерпуль” жанговар таркибни сақлаб қолишга уриняпти. “Қизиллар” саудияликларнинг Дарвин Нуньес бўйича таклифини қабул қилмади.

The Sun нашрининг ёзишича, “Ан-Наср” раҳбарияти 25 ёшли уругвайлик форвард учун “Ливерпуль”га 84 миллион евро миқдорида бадал пули ваъда қилган.

Бироқ Англия клуби бу ўйинчиси ҳеч қандай пулга сотилмаслигини маълум қилиб, келишувдан бош тортгани айтилмоқда.

Қизиғи шундаки, Нуньеснинг ўзи Саудия Арабистонига кўчиб ўтишга мойиллик билдирган ва “Ан-Наср” билан музокара ўтказишга розилик берган эди.

Нуньес “Ливерпуль”да 2022 йилнинг ёзидан бери тўп тепмоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ярмигача давом этади. Дарвин Англияга келгунга қадар Уругвайда “Пеньяроль”, Испанияда “Альверия” ва Португалияда “Бенфика” шарафини ҳимоя қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!