Рафинья ёки Винисиус? Роналдиньо ҳозирда энг яхши бразилиялик футболчи кимлигини айтди

BEPUL PROPAN

Бразилиялик машҳур собиқ футболчи Роналдиньо бугунги кунда дунёдаги энг яхши бразилиялик футболчи ким эканлигини айтди.

Роналдиньо "Реал Мадрид" жамоаси ҳужумчиси Винисиус Жуниорни биринчи ўринга қўйди.

- Ҳозирги пайтда Винисиус Жуниор - дунёдаги энг яхши бразилиялик футболчи. Рафинья ҳам яхши футболчи. Уларда мен кузатишни ёқтирадиган бразилча футбол ҳаракатлари мавжуд, - деди Роналдиньо.

Маълумот учун, Винисиус Жуниор 2024-2025 йилги мавсумда 42 та учрашувда иштирок этиб, 19 та гол урди ва 13 та голли узатмани амалга оширди. Ўтган йили Винисиус "Олтин тўп"га даъвогарлик қилган эди, аммо якуний натижада мукофотни Родри қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
08/04/2025 21:15
энг зури Антонио!