Осиё кубоги У17. Ўзбекистон терма жамоаси КХДР устидан ишончли ҳисобда ғалаба қозониб, финалга йўл олди!

Осиё кубогининг ярим финал босқичида Ўзбекистон У17 терма жамоаси КХДР билан баҳс олиб бориб, 3:0 ҳисоби ғалаба қозонди. 
 
Учрашувнинг 31-дақиқасида Садриддин Ҳасанов ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Орадан 10 дақиқа ўтиб рақибларимиз бир киши кам бўлиб қолди. Иккинчи бўлимнинг 62-дақиқасида Жамшидбек Рустамов ажойиб зарба билан ҳисобни 2 тага етказиб қўйган бўлса, 3 дақиқа ўтиб Абубакир Шукуруллаев орадаги фарқни йириклаштириб ўйин тақдирини ҳал қилди. 
 
Вакилларимиз ушбу ғалаба орқали финалга йўл олди. Сўнгги учрашувда эса бизни Саудия Арабистони терма жамоаси кутиб турибди.

  • Осиё - ОФК U17 Осиё кубоги
  • Semi-finals
266539.png

Узбекистан U17

  • Jamshidbek Rustamov 62'
  • Sadriddin Khasanov 31'
  • Abubakir Shukurullaev 65'
Тугаган
3 : 0

17.04.2025 22:15

128626.png

Северная Корея U17

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Азиз Султанов
18/04/2025 10:25
Уйинни шархлаган шархлоачилар ракиб жамоага нисбатан огзаки килган хурматсизлик сезилди, ён хакам булган айёл кишига хам, профессионаллик етишмади шархлоачиларга
Кадыров Фердаус
18/04/2025 01:01
Яшанглар йигитлар! Чемпионликка бир кадам колди. Ишонамиз, гадаюани кутамиз! Офарин, болалар!