
Хабиб Нурмагомедовнинг ҳисоб рақами яна блокланди. Бу сафар нима учун?
Федерал солиқ хизмати UFC собиқ чемпиони, 36 ёшли Хабиб Нурмагомедовнинг банк ҳисобини яна блоклади. Бу ҳақда “Маsh на Спорте” телеграм канали хабар берди.
Мавжуд маълумотларга кўра, бу ҳаракатга Нурмагомедовнинг 2024 йил учун даромадлари тўғрисидаги декларацияни ўз вақтида топширмагани сабаб бўлган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Хабибнинг банк ҳисоблари 320 миллион рубл қарз туфайли блокланган ва суд ижрочилари мол-мулкни мусодара қилишганди.
Фикрлар