
"Интер"нинг ғалаба голи кимга бағишланди?
Давиде Фраттези УЕФА Чемпионлар Лигасидаги ғалаба голини вафот этган бувиси хотирасига бағишлади.
"Интер" ярим ҳимоячиси Чемпионлар Лигаси 1/4 финалида "Бавария"га қарши ўтказилган биринчи ўйинда (2:1) гол урди. Унинг бувиси 7 апрель куни касаллик туфайли оламдан ўтган эди.
- Мен бутун умрим давомида ўзимнинг энг кучли томоним ақлим деб ҳисоблаб келганман. Ҳеч ким ва ҳеч нарса мени чалғита олмайди деб ўйлардим. Бироқ, бу вазиятга дуч келганимда, очиғини айтсам ўзимни англай олмадим. Негадир аввалгидек бемалол ишлай олмасдим, сабаби бувимга жуда боғланиб қолган эдим.
Бу жуда оғир бўлди, мен уни бундай аҳволда кўришга кўникмаганман. "Бавария"га қарши баҳсда унинг рухи менга ёрдам берди, мен бундан хурсандман ва эҳтимол, бувим юқоридан туриб хурсанд бўлгандир, - деди Фраттези "Sky Sport" эфирида.
Фикрлар