
ЕЧЛ. "Барселона" - "Боруссия Дортмунд". Машҳур сайтлар баҳс натижасини тахмин қилди
Бугун УЕФА Чемпионлар Лигасининг чорак финал босқичидан ўрин олган дастлабки учрашувда "Барселона" ва "Боруссия Дортмунд" жамоалари тўқнаш келади.
Бир неча машҳур сайтлар учрашувдаги тахминий натижаларни эълон қилди.
"SportMole" нашри мезбонлардан ғалаба кутмоқда: "Барселона" 3:1 "Боруссия Дортмунд"
"90MIN" ва "SPORTSKEEDA" нашрлари ҳам худди шундай ҳисобни тахмин қилди: "Барселона" 3:1 "Боруссия Дортмунд"
Sports.uz сайти эса бугунги беллашув 4:0 ҳисобида якунланишини тахмин қилмоқда.
Фикрлар