"Арсенал" вазиятдан фойдаланиб, "Реал" футболчиси билан музокаралар ўтказмоқчи

BEPUL PROPAN

Чемпионлар Лигаси чорак финалида "Арсенал" "Реал"га қарши баҳс олиб бормоқда. Учрашувлар 8 ва 16 апрель кунлари мос равишда Лондонда ва Мадридда бўлиб ўтади. Биринчи ўйин натижасига кўра, "тўпчилар" қироллик клуби"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этишди.

 "Defensa Central" нашрининг хабар беришича, “канонирлар” ушбу ўйинлардан фойдаланиб, “қироллик клуби” билан футболчи борасида музокараларни бошламоқчи. "Арсенал" мадридликлар ярим ҳимоячиси Арда Гюлерни сотиб олмоқчи.

Манбанинг ёзишича, яқинлашиб келаётган ёзда “Арсенал” 20 ёшли Гюлернинг трансфери учун 30 миллион евро тўлашга тайёр бўлади.

Шу билан бирга, манба Мадрид клуби туркиялик футболчини сотмоқчи эмаслигини ҳам қайд этган. Гюлер жорий мавсумда кам ўйин амалиётига эга бўлган бўлса-да, “Реал” уни келажак режалари доирасида муҳим футболчи сифатида кўради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!