Шомуродов бир гол билан “Рома”нинг мавсум рекордини ўрнатди. Навбат тарихий рекордга!

  • 24 апрель, 07:06
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Италия чемпионатининг 33-турида “Рома” футболчилари олтмиш мингдан зиёд мухлис кўз ўнгида “Верона” жамоасини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Мезбонларга навбатдаги уч очкони келтирган тўпни тўртинчи дақиқада Элдор Шомуродов киритди. Мана шу ягона гол римликларни катта рекордга яқинлаштирди.

Статистика экспертларининг таъкидлашича, 1:0 ҳисоби бу мавсум “Рома”нинг “ташриф қоғози”га айланиб бормоқда. Элдорнинг голидан кейин “бўрилар” жорий мавсумда еттинчи бор кичик ҳисобда ғалаба қозонди.

“Рома” бу кўрсаткич бўйича “Наполи” ( олти марта 1:0 ҳисобида зафар қучган) ҳамда “Фиорентина” (бешта минимал ғалаба) жамоаларини ортда қолдириб, мавсум рекордини ўрнатиб бўлди.

Эътиборли жиҳати шундаки, “бўрилар”нинг 1:0 ҳисобида якунланган етти ўйинидан биринчиси аввалги мураббий – Иван Юрич бошқарув даврига тўғри келди. Ўшанда Пауло Дибаланинг биргина аниқ зарбаси “Торино” дарвозаси тўридан жой олган эди.

Қолган олтита ғалаба ҳозирги устоз Клаудио Раньери қўл остида қайд этилган. Италиялик мураббий қўл остида ҳам минимал ғалабаларни Дибала бошлаб берди. Аргентиналик жаҳон чемпиони сафар учрашувида “Венеция”ни бир зарба билан тиз чўктирди.

Дибаланинг ҳамюрти Матиас Суле “Парма”га қарши ўтказилган беллашувда жарима зарбасини мукаммал ижро этиб, “Рома”га уч очко келтирган футболчига бўлди. Орадан яна икки тур ўтиб, Суле бу гал “Эмполи” устидан қозонилган ғалаба қаҳрамони бўлди.

Март ойидаги кетма-кет икки ўйинда украиналик форвард ўзини кўрсатди. Артём Довбикнинг “Кальяри” ва “Лечче” жамоалари дарвозасига киритган биттадан тўпи “бўрилар”га жами олти очко  келтиргани билан аҳамиятли бўлди.

Ниҳоят, сўнгги беллашувларда “Рома”нинг асосий фигурасига айланган Элдор Шомуродов ҳам бу антиқа кўрсаткичларга ўз ҳиссасини қўшди. Легионеримизнинг “Верона”га урган ягона голи “Рома”нинг 1:0 ҳисобидаги еттинчи ғалабасини таъминлади ва бу жорий мавсум рекорди сифатида қайд этилди.

“Рома” ўзининг уч йил кам юз йиллик тарихи давомида бир мавсумда 1:0 ҳисобида ғафар қучиш бўйича фақатгина беш бор ҳозирги натижадан яхшироқ кўрчаткич қайд этган. Бу борада барча замонлар рекорди 9 учрашувни ташкил қилади. 1965-1966 йилларда Оронцо Пульезе ва 1974-1975 йилларда Нилс Лидхольм бош мураббийлик қилган даврда римликлар тўққизтадан учрашувни минимал ҳисобдаги ғалаба билан якунлаган. Яна учта мавсумда саккиз мартадан 1:0 ҳисоби кузатилган.

Клаудио Раньери шогирдларида бу натижаларни янгилаш ва янги тарих рекорд қайд этиш имконияти бор. Чунки чемпионат ўйинлари ҳали давом этмоқда. Бунинг учун ҳозирги “Рома” қолган бешта беллашувдан учтасини 1:0 ҳисобида якунлаши кифоя.

“Манчестер Сити” Ҳусановни “Барселона”га трансфер қилишга тайёр!

Шомуродов урган голнинг қиймати баланд бўлиб чиқди!

Ўзбекистонлик “иблис”! Экспертлар Шомуродовга яна қандай таъриф беришяпти?

Шомуродовга фанатлар янги талаб қўйди!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!