Лотар Маттеус: "Рюдигерни узоқ муддатга дисквалификация қилишади"

BEPUL PROPAN

Испания кубоги финалида иккинчи экстра-таймнинг қўшилган вақтида бош ҳакам Рикардо де Бургос Бенгоэчеа "Реал"нинг ҳужумида Килиан Мбаппе ва "Барселона" ҳимоячиси Эрик Гарсия ўртасидаги вазият туфайли ўйинни тўхтатди. Бу вазият "Реал" ҳимоячиси Антонио Рюдигерни асабийлаштирди — у захира ўриндиғидан туриб ҳакамга муз парчаси отди. Бу ҳаракати учун Рюдигер майдондан четлатилди.

"У ақлини йўқотди, ўзини мутлақо назорат қилолмади. У Германия терма жамоаси ўйинчиси, бошқалар учун намуна бўлиши керак. Аммо ўйин пайтида бундан бутунлай фарқ қилган.

Агар у фақат 4 ҳафталик маош жаримаси билан қутилиб қолса, омади келган бўлади. Мен эса уни узоқ муддатга ўйиндан четлатишларини кутяпман. XXL даражасидаги санкциялар бўлиши керак, чунки у синов муддатида эди" — деди "Бавария" ва Германия терма жамоасининг собиқ футболчиси Лотар Маттеус.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!