“Атлетико” рақиблари “Реал” ва “Барса”ни “қалтиратадиган” жамоа тузяпти

  • 30 апрель, 09:50
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Бу мавсум “Атлетико” Ла Лига чемпионлиги учун курашда яна “Барселона” ва “Реал”га бас кела олмади. Бош мураббий Диего Симеоне келаси мавсум олдидан таркибни кучайтириш орқали асосий рақибларига кучли рақобат кўрсатмоқчи.

Карлос Бусеро ва Севериано Гарсия бошчилик қилаётган янги директорлар кенгаши “Атлетико”ни чемпионлик учун курашадиган даражага кўтариш борасида иш бошлади.

Sport нашрининг ёзишича, Симеоне янги ижрочилар олиниши керак бўлган позицияларни аниқлаб берган. Мутасаддилар аргентиналик мутахассис талабига жавоб берадиган футболчиларни қидирмоқда.

Ҳимоя:

Диего Симеон мудофаа чизиғини “Тоттенхэм”даги ҳамюрти Кристиан Ромеро ёрдамида мустаҳкамламоқчи. Ўйинчининг ўзи ҳам муҳитни ўзгартириш ниятида. Бу трансферни 50-55 миллион еврога ҳал қилиш мумкин.

Ярим ҳимоя:

“Атлетико” майдон марказига бир неча янги номларни танлаб қўйган. Асосий нишон “Вильярреал” вакили Алекс Баэна. Агар бу трансфер ўхшамаса, рўйхатда Хави Герра, Матео Ковачич ва Томас Парти каби тажрибали ўйинчилар бор.

Ҳужум:

Симеоне жамоага асосий тўпурар сифатида “Спортинг” форварди Виктор Дьёкерешни олиб келишни орзу қиляпти. Бироқ кетма-кет иккинчи мавсумда ҳам тинимсиз гол ураётган ҳужумчининг харидорлари кўп. Бироқ мақсадга эришиш учун харажатга ҳам тайёр бўлиш керак.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!