Али-Абдель Азиз: "Эдди Хирн, сен боксни дадангнинг пулига кўтарган бўлсанг, UFC барчасини нолдан ўзи бажарди"

  • 2 май, 16:59
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
BEPUL PROPAN

Аввалроқ, британиялик промоутер Эдди Хирн ММА машхурлик бўйича боксдан анча ортда эканини таъкидлаганди. Бу гапларга таниқли менежер Али-Абдель Азиз кескин жавоб қайтарди.

"Эдди, сен масхарабозсан. UFC 30 йилдан бери мавжуд. Сен боксни дадангнинг пулига кўтарган бўлсанг, UFC барчасини нолдан бажарди. Сен олтита UFC жангчисини ҳар ким ҳам санай олмайди, дебсан. Хўш, бу гапларни айтишдан олдин Ислом Махачев, Жон Жонс ва Хабиб Нурмагомедовнинг ижтимоий тармоқларда жами кузатувчилари 60 миллиондан ошганини билармидинг? Сен шунчаки Дана Уайтга ҳасад қиляпсан” - деб ёзди менежер ижтимоий тармоқдаги саҳифасида. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Али-Абдель Азиз ММА қийин даврларни бошдан кечираётганини айтиб ўтганди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!