
Холанд қайтмоқда!
“Манчестер Сити”нинг энг зўр тўпурари Эрлинг Холанд жароҳати туфайли ҳам бир ойдан ошиқ вақт мобайнида жамоага ёрдам бера олмади.
Норвегиялик ҳужумчи жароҳатидан қутилгани ва тез орада майдонга қайтиши ҳақида шахсан Хосеп Гвардиоланинг ўзи маълум қилди.
- Эрлинг машғулотлар давомида кичикроқ юкламалар билан ишлай бошлади. Сўнгги машғулотларда деярли охиригача ишлади. Борган сари ўзини яхши ҳис қиляпти. Мавсумнинг охиридаги ўйинларда жамоага ёрдам беришига умид қиляпмиз, - деди Хосеп Гвардиола.
Холанд жорий мавсумда барча турнирларда 40 та учрашув ўтказиб, ўз ҳисобига 30 та гол ва тўртта ассист расмийлаштириб қўйган эди.
Фикрлар