"Реал"нинг муҳим футболчиси навбатдаги баҳсни ўтказиб юбориши мумкин

BEPUL PROPAN

Жуд Беллингем "Сельта"га қарши ўйинда қатнашмаслиги мумкин. Бу ҳақда "As" нашри хабар берди.

Манба маълумотларига кўра, Мадридликлар ярим ҳимоячиси Беллингем сонидан жароҳат олган ва ўйинда иштирок этиши шубҳа остида қолмоқда. Англиялик футболчи тўлиқ куч билан машқ қила олмади ва фақат жамоа базасидаги машғулотлар билан чекланди.

Ушбу мавсумда ярим ҳимоячи чемпионатнинг 27 та ўйинида 8 та гол урди ва 7 та голли узатма берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!