"Ҳусанов билан ҳар куни гаплашаман" - Файзуллаев

BEPUL PROPAN

Аббосбек Файзуллаев "Матч ТВ"га берган интервьюсида "Манчестер Сити"да Абдуқодир Ҳусановни қўллаб-қувватлаётганини маълум қилди.

- Ҳусановни ўйинини кузатиб боряпсанми?

- Ҳа, кузатиб бораман, алоқада бўлиб тураман. Деярли ҳар куни гаплашамиз. Унга ҳамма ишида омад тилайман. Бутун Ўзбекистон билан уни қўллаб-қувватлаймиз.

- У сени "Манчестер Сити"га таклиф қилмадими?

- Ҳозирча йўқ, - деди ЦСКА ярим ҳимоячиси табассум қилган ҳолда.

Маълумот учун, Ҳусанов қишки трансферлар ойнасида Франциянинг "Ланс" жамоасидан Англия клубига ўтган эди. "Шаҳарликлар" сафида 21 ёшли ҳимоячи 9 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!