Флик Левандовски ва Бальденинг ҳолати ҳақида гапирди

BEPUL PROPAN

"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик "Реал Вальядолид"га қарши баҳс олдидан ўтказилган матбуот анжуманида жароҳат олган футболчиларнинг ҳолати ҳақида гапирди.

Мураббийнинг маълум қилишича, Роберт Левандовски ЕЧЛ доирасида "Интер"га қарши ярим финалнинг жавоб ўйинида асосий таркибга қайтиши кутилмоқда. Бироқ, ҳимоячи Алекс Бальденинг сафга қайтиш муддати чўзилиши мумкин.

- Улар тикланишини давом эттирмоқда, лекин ҳали кутишимиз керак. Қайтишга қанчалик яқин эканларини билмайман. Уларни яна йўқотишга ҳаққимиз йўқ, сабаби мавсум охирида бизга керак бўлишади, - деди германиялик мутахассис.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!