КЎЖЧ. "Бавария" 2:1 ҳисобида зафар қучиб, плей-офф масаласини ҳал қилди

CHERY AUTO

Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 2-турдан ўрин олган "Бавария" - "Бока Хуниорс" ўртасидаги беллашув ўз ниҳоясига етди. Қизиқарли кечган беллашувда ўтган мавсум Бундеслига чемпионлари 2:1 ҳисобида муваффақиятга эришди. 
 
Дастлаб тўқнашувнинг 18-дақиқасида Харри Кейн гол уриб, ўз номини таблога ёздириб қўйди. Иккинчи бўлимнинг 66-дақиқасида эса Мигел орадаги фарқни йўққа чиқазган ҳолда, ҳисобни тенглаштирди 1:1. Шунингдек, 84-минутда Олисе чиройли гол уриб, жамоасини олдинга олиб чиқди ва муҳим ғалабани таъминлади. Мазкур ғалабадан сўнг мюнхенликлар очколарини 6 тага етказиб олиб, муддатидан аввал плей-офф масаласини ҳал қилди. 
 
3-турдаги "Бенфика"га қарши учрашувини эса 24 июнь куни соат 00:00 да ўтказади.

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!