
Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячисининг жароҳати жиддий бўлиши мумкин!
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва "Истиқлол" ҳимоячиси "Рустам Ашурматовнинг жароҳати жиддий бўлиши мумкин. Легионеримиз
"Истиқлол" клубининг бу йилги трансферлар ойнасидаги хорижлик футболчиси Рустам Ашурматов жамоанинг Туркиядаги мавсумолди лагерида жароҳат олганди. Ўзбекистонлик ҳимоячи фаолияти давомида бунгача жиддий жароҳат олмаганди.
Кеча "footballi" нашри Ўзбекистон футбол федерацияси ва "Истиқлол" келишган ҳолда Ашурматовни Қатардаги "Aspire" тиббиёт марказида тиббий кўрикдан ўтиши режалаштирилгани ҳақида хабар берди.
Ҳозирда Ашурматовнинг ҳолати аниқ эмас ва агар футболчининг хочсимон боғлами пайлари йиртилган бўлса, у мавсум охиригача майдонга туша олмайди. Бу эса "Истиқлол"нинг ҳимоя марказига жиддий муаммоларни олиб келади. Ушбу ҳимоячи ҳам Ўзбекистон терма жамоасининг асосий ўйинчиларидан бири саналади.
Рикарду Сапинту клуб раҳбариятидан Ашурматовни мавжуд вазият туфайли рўйхатдан чиқариб ташлашни ва унинг ўрнига бошқа ҳимоячи олишни сўраган", - дейилади форс нашрларидан бирида.
Эслатиб ўтамиз, Ашурматов яқинда Россиянинг "Рубин" клубидан Эрон клубига кўчиб ўтган эди.
Комментарии