
Энрике Месси, Суарес ва Альбанинг ҳозирги даражасини баҳолади
ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике нимчорак финалда “Интер Майами”га қарши учрашувдан олдин ўз фикрларини билдирди.
“Агар биз прессинг қила олмасак, уларга босим ўтказишимиз қийин кечади. Тўпни эгаллай олмасак, аҳвол ёмон бўлади. Чунки Бускетс ҳамон юқори даражада, у ўзгармаган, Месси ҳозир ҳам топ билан муомалада тенгсиз. Луис Суаресга келсак унинг сўнгги голини кўрдингиз, қандай маҳорат. Жорди Альба ҳам ўша-ўша даражасида.
Бу футболчилар футболда 10 сония бўшашса, бунинг оқибати нима бўлишини олдиндан билади. Уларнинг даражаси ва маҳоратига шубҳа йўқ. Мен “Майами”нинг турнирдаги учала ўйини ва аввалги ўйинларини ҳам кўрдим, уларда ҳақиқатдан ҳам шу юқори даража мавжуд.
Футбол оламида Леонинг Альбага узатмаларини ҳамма билади, аммо бу ҳар бир ўйинда такрорланади. Маскеранодек мураббийга қарши биз ажойиб ўйин кўрсатиб, шиддатни керакли даражада сақлаб қоламиз ёки улар ўйинни осонлик билан ютиб олишади, бунга шубҳа йўқ”, - деди испаниялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, бу жамолар ўртасидаги учрашув бугун Тошкент вақти билан соат 21:00 да старт олиши режалаштирилган.
Фикрлар