
Модрич нима учун "Милан" таклифини қабул қилди?
Лука Модрич нима учун "Милан"га ўтишга қарор қилганини тушунтириб ўтди.
Бир неча кун аввал 39 ёшли ярим ҳимоячи "россонерилар" билан яна бир йилга узайтириш имконияти билан бир йиллик шартнома имзолади. Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатидан сўнг хорватиялик футболчи 13 мавсумлик фаолиятини ўтказган "Реал Мадрид"ни тарк этди.
- Болалигимда Италия чемпионатини кўп томоша қилардим ва "Милан" севимли жамоам эди. Ўша пайтларда Хорватияда "Милан"ни фаол кузатишарди, сабаби у дунёдаги энг машҳур клублардан бири эди. У ерда менинг кумирим бўлган Звонимир Бобан ўйнарди.
Энди мен шу ердаман, бундан жуда хурсандман ва янги саргузаштни интизорлик билан кутяпман.
- "Милан" таклифини қабул қилишга сизни нима ишонтирди?
- Мен Европада қолишни, рақобатбардош турнирда ўйнашни хоҳлардим. Менда яна бир нечта таклифлар бор эди, - деди Модрич.
Фикрлар