“Челси” футболчилари жаҳон чемпионлиги учун қанча мукофот пули олди?

CHERY AUTO

ФИФА томонидан янги форматда ўтказилган ва АҚШ мезбонлик қилган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати мухлисларда катта қизиқиш уйғотди.

Tecno

Дунёнинг турли минтақаларидан 32 та жамоа иштирок этган мусобақада Европа жамоалари яна ўз устунлигини кўрсатди. Финалда “Челси” вакиллари Европа Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби “Пари Сен-Жермен”ни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Transfer News Live ва The Telegraph нашрларининг маълум қилишича, “Челси” раҳбарияти мусобақа иштирок этган ҳар бир ўйинчига 350 фунт стерлингдан (402 минг евро) мукофот пули ажратишга қарор қилган.

Яқинда “Челси” клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатидаги ғалабаси эвазига 114,6 миллион евро даромад қилгани ҳақида маълумотлар тарқатилган эди.

ФИФА шафеълигидаги кейинги чемпионат 2029 йили ўтказилади. Бўлажак мусобақада ПСЖ мусобақанинг амалдаги ғолиби сифатида чемпионлик унвонини ҳимоя қилиши керак.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Шоим Зарипов
17/07/2025 06:32
ХАФА БУЛМАНГ ТУШУНМАГАН БУЛСАЙИЗ МАН ТУШУНТИРИБ КУЯЙ КУНЛАР ЖУДА ИСИБ КЕТДИ ЖУРНАЛИСТЛАРГА ИССИК ТАСИР КИЛГАН.
&
Адхамжон Низомов
16/07/2025 17:18
2029 да амалдаги чемпионликни псж химоя килиш керак.Тушунмадим.