
Мбаппе жаҳон футболига янги юлдузни кашф қилиб берди
“Реал”нинг энг машҳур футболчиларидан ҳисобланган Килиан Мбаппе жамоада мадридликларнинг келажакдаги етакчиси ҳам борлигини таъкидлади.
Франциялик тўпурар жамоадошни Гонсало Гарсиянинг футболчи сифатида юқори салоҳиятга эга эканини алоҳида таъкидлади.
Мбаппе ёш ўйинчининг майдонда ҳар қандай ишни уддалай олишидан ҳайратда эканини яширмади.
- Гонсало ажойиб иқтидор эгаси, жуда кучли футболчи, кўп югуради ва голлар ура олади. Ҳаммасини уддалаяпти. Мана шу ўйинчи клубнинг келажагидир, - деди Килиан Мбаппе.
21 ёшли Гонсало Гарсия якунланган мавсумда “Реал”нинг асосий таркибида етти марта майдонга тушиб, учта гол ва иккита ассист муаллифи бўлди.
Фикрлар