
Расман! "Пахтакор" чемпион ҳужумчи трансферини эълон қилди (фото)
Бобур Абдухолиқов "Пахтакор" футболчисига айланди. Бу хабарни клуб матбуоти тасдиқлади.
"Жамоамиз 28 ёшли ҳужумчи билан ушбу йил охиригача мўлжалланган шартномага имзо чекди.
Абдухолиқов фаолияти мобайнида "Насаф", "Рух" (Украина), "Энергетик-БГУ" (Беларусь), "Ордабаси" (Қозоғистон) ва "Сумқайит" (Озарбойжон) каби клублар шарафини ҳимоя қилган. Бобур ҳозиргача бир мартадан Ўзбекистон ва Қозоғистон чемпионига айланган.
Умид қиламизки, Абдухолиқов "Пахтакор"нинг совринларни қўлга киритишига ўз ҳиссасини қўшади.
"Пахтакор"га хуш келибсан, Бобур", - дейилади хабарда.
Фикрлар