Дзюдо. Ўсмирларимиз Осиё кубогини супер тарзда бошлашди

  • 4 июль, 11:13
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Дзюдо
CHERY AUTO

Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасида Осиё кубоги бошланди. 

Tecno

Балуан Шолак аренаси мезбонлик қилаётган ушбу мусобақада 4 қитъанинг 10 давлатидан келган жами 459 (292 ўсмир, 167 қиз) нафар дзюдочи медаллар йўлида баҳс олиб бормоқда. 

Алматй Cадетс Асиан Cупс 2025 турнирининг илк куни ўғил болалар -50, -55, -60, -66 кг, қизлар эса -40, -44, -48 ва -52 кг вазн тоифаларида татамига чиқишди. Катта таркибда мусобақада иштирок этаётган ўзбекистонлик дзюдочилар илк кунги беллашувларда 4 та олтин, 6 та кумуш, 6  та бронза медалини қўлга киритишди. Ўзбекистон терма жамоаси жами 16 та медал билан биринчи кунги баҳслар якуни бўйича умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллаб турибди.  

Осиё дзюдо иттифоқи вице-президенти, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов Алматидаги мусобақани бевосита аренадан кузатиб бормоқда. Бу медаллар учун курашётган кадетларимизга қўшимча далда бўлмоқда.

Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!