"Барса" Нико учун ҳамма нарсани тайёрлаб қўйган эди. Нега трансфер амалга ошмай қолди? Батафсил маълумотлар берилди

  • 4 июль, 23:39
  • Bilolbek Imomov
  • 1
CHERY AUTO

Каталониянинг "Барселона" клуби ва 22 ёшли вингер Нико Уильямс ўртасидаги музокаралар муваффақиятсиз якунланди. Бугун Бильбаонинг "Атлетик" клуби расман Уильямс билан 2035 йилгача шартнома узайтирилганини эълон қилди.

Tecno

"The Athletic" нашрининг манбасига кўра, "Барса" Уильямсни келаси мавсум бюджетига қўшишни режалаштирган, бироқ келишув амалга ошиши учун футболчининг тўлиқ розилиги талаб қилинган. Испанияда тўлов шартини амалга ошириш учун футболчи ёки унинг вакиллари Ла Лиганинг Мадриддаги бош қароргоҳида маблағни шахсан юбориши керак.

Ўтган ҳафта икки томон музокара олиб борган, бироқ келишувга эришилмаган. Уильямс тарафи футболчи рўйхатдан ўтказишда муаммолар юзага келса, клубни тарк этиш ҳуқуқи бўлишини хоҳлаган. Улар, шунингдек, "Арсенал", "Бавария" ва шунинг ўзидаги "Атлетик" каби бошқа жамоалар ҳам яхши шартлар таклиф қилаётганини билишган.

"Барселона"нинг спорт директори Деку бу талабга рози бўлмаган. У Уильямснинг ёзги трансфер ойи охиригача муваффақиятли рўйхатдан ўтказилишига ваъда берган, лекин 58 миллион евро турадиган футболчини потенциал равишда йўқотиш хавфига боришни истамаган.

Шунгга қарамай, чоршанба куни кечқурун "Барса"нинг раҳбарлари ҳали ҳам битим амалга ошишига ишонган. Улар Уильямснинг клубга қўшилиш истаги муаммоларни енгиб ўтишга ёрдам беради, деб ҳисоблашган.

Қизиғи шундаки, каталонияликлар раҳбарияти ва кўплаб футболчилари Уильямснинг "Атлетик"да қолиш ҳақидаги қарорини фақат ижтимоий тармоқдаги видео орқали билишган. Улар бу ҳолатни тушуна олмаган — трансфер деярли мукаммаллашган, унга қайси рақам берилиши ҳам муҳокама қилинган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Асманов Асман
05/07/2025 00:19
Шарманда)