Here we go! Уокер "Бёрнли" футболчиси

  • 5 июль, 00:04
  • Suhrob Xolbekov
  • 0
CHERY AUTO

"Манчестер Сити" футболчиси Кайл Уокер фаолиятини "Бёрнли"да давом эттиради. Томонлар келишувга эришди, дея хабар бермоқда инсайдер Фабрицио Романо. 

Tecno

Журналистнинг сўзларига кўра, ҳимоячи "Бёрнли"нинг 70 фоиз ўйинида иштирок этса ва клу Премьер-лигада қолса, "шаҳарликлар" бу трансфердан 5 миллион евро ишлаб олади. 

Уокер 2017 йилда "Манчестер Сити"га "Тоттенхэм"дан 53 миллион евро эвазига кўчиб ўтганди. Ўтган қишки трансферлар ойнасида футболчи "Милан"га ижарага берилди, лекин Италия клуби уни сотиб олмади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!