КЎЖЧ. "Манчестер Сити"ни турнирдан чиқариб юборган "Ал-Ҳилол" "Флуминенсе"га мағлуб бўлди

  • 5 июль, 02:03
  • Bilolbek Imomov
  • 0
CHERY AUTO

Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг чорак финалидан ўрин олган "Флуминенсе" - "Ал-Ҳилол" клублари ўртасидаги беллашув ўз ниҳоясига етди. 
 
Плей-оффда Хосеп Гвардиола бошчилигидаги "Манчестер Сити"ни камбек эвазига мағлуб этиб, чорак финалга йўл олган "Ал-Ҳилол" бу босқичда "Флуминенсе"га имкониятни бой берди (2:1). 
 
Дастлабки бўлимнинг 40-дақиқасида Мартинелли ҳисобни очишга муваффақ бўлиб, жамоаси танаффусга ғолиб жамоа сифатида тарк этишини таъминлади. Иккинчи бўлимни ҳужумкор бошлаган Саудия клуби 51-дақиқада ўз мақсадига эришди. Гол муаллифи эса "шаҳарликлар" дарвозасига дублm қайд этган - Леонардо. Голдан сўнг олдинга отилиб чиққан бразилияликлар 70-дақиқаларга келиб, гол уриб, яна олдинга чиқиб олди. Бу галги голни захирадан ўйинга қўшилган Эркулас ўз ҳисобига ёздириб қўйди. 
 
Эслатиб ўтамиз, "Флуминенсе" ярим финал босқичида "Палмейрас" - "Челси" ғолиби билан тўқнаш келади.

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!