
Суперклуб осиёлик ўйинчидан воз кечди
Япония терма жамоаси ҳимоячиси Такэхиро Томиясу Лондоннинг “Арсенал” клубини тарк этди. Бу ҳақда “канонирлар” расмий сайти маълум қилди.
Томиясу “Арсенал”га 2021 йили Италиянинг “Болонья” клубидан трансфер қилинган эди. Шу пайтга қадар япон ҳимоячиси “канонирлар” сафида 84 та учрашувда иштирок этди.
Такэхирога лонлонликлар жамоасида ўзини кўрсатиши ва таркибдан муқим жой олиши учун бир неча маротаба жароҳат олгани халақит қилди. Томонлар ўзаро келишувга кўра, ҳамкорликни муддатидан олдин бекор қилди.
Энди 26 ёшли футболчи жароҳатларидан қутилганидан кейин ўзига янги жамоа топишига тўғри келади. Томиясу 2018 йилдан бери Япония терма жамоаси аъзоси ҳисобланади ҳозиргача 42 та халқаро учрашувда майдонга тушган.
Фикрлар