
Беш юлдуз Манчестердан кетишга қарор қилди
Ўтган мавсумни муваффақиятсиз якунлаган “Манчестер Юнайтед” таркиби жиддий ўзгаришлар юз тутмоқда. Бош мураббий Рубен Аморим ўзига керак бўлмай қолган ўйинчилар ўрнига янги ижрочиларни олиб келишга алоҳида эътибор қаратмоқда.
Аморим келганидан кейин таркибдаги ўрнини йўқотган бир қатор юлдузлар ёзги трансферлар даврида ўзига янги жамоа топишга ҳаракат қиляпти.
Сўнгги маълумотларга қараганда, бирданига таниқли беш ўйинчи клуб раҳбариятига мурожаат қилиб, “Манчестер Юнайтед”ни тарк этишга тайёр эканини билдирган.
Хусусан, Маркус Рэшфорд, Антони, Алехандро Гарначо, Тирелл Маласия ва Жейдон Санчо фаолиятида ўзгариш ясашга қарор қилган.
Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, клуб раҳбарияти кетмоқчи бўлаётган ўйинчиларнинг жамоа ихтиёрига қайтиш санасини июль ойининг охиригача узайтириб берди. Бу улар ўзларига янги жамоа топишлари учун имконият яратиш мақсадида амалга оширилган иш экани айтилмоқда.
Фикрлар