“Реал”: Бу охирги трансферимиз бўлади!

  • 5 июль, 10:32
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
CHERY AUTO

Жаҳон футболининг энг қудратли клубларидан ҳисобланган “Реал” ёзги трансферлар даврида таркибини жиддий тарзда кучайтиришга эришди.

Tecno

Ўтган мавсум жамоа ҳимоя чизиғида жуда катта муаммоларга дуч келгани боис, янги ижрочиларнинг аксарияти ҳимоячилар бўлди.

Хусусан, мадридликлар Англия Премьер-лигасида ўйнаган ҳимоячилардан Дин Хёйсен ва Трент Александер-Арнольдни қўлга киритди.

Шунингдек, Аргентина футболи тарбияланувчиси Франко Мастантуоно ҳам фаолиятини Мадрид суперклубида давом эттирадиган бўлди.

Таниқли инсайдер Хорхе Пиконнинг маълум қилишича, тез орада “Реал”га “Бенфика" вакили Альваро Каррерас ҳам қўшилади.

22 ёшли испаниялик қанот ҳимоячиси “Қироллик клуби” билан ҳамкорлик қилишга розилик билдирган. Бу “Реал”нинг ёзга мўлжаллаган охирги трансфери бўлиши айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!