
Ютсак, ҳамманги бир миллион евродан оласан!
“Реал” раҳбарияти АҚШ мезбонлик қилаётган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қатнашаётган футболчиларга хушхабар айтди.
AS нашрининг ёзишича, “Қироллик клуби” раҳбарияти бу мусобақани стратегик аҳамиятга эга, деб ҳисобламоқда.
Шу боис, клуб хўжайинлар бу турнирда жамоа ғолиб чиқадиган бўлса, ҳар бир футболчи учун бир миллион евродан мукофот пули ажратади.
Бу “Реал” томонидан клуб тарихида қисқа муддатли турнир учун тўланадиган энг катта мукофот ҳисобланади.
Мадридликлар янги форматда ўтказилаётган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг нуфузини Европа Чемпионлар лигаси даражасига тенг кўрмоқда.
Фикрлар