
Энцо Мареска: "Биз учун идеал кеча бўлди"
"Челси" бош мураббийи Энцо Мареска Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 1/4 финалида "Палмейрас"га қарши ўйин (2:1) ҳақида фикр билдирди.
"Кутилгандек, бу жуда қийин ўйин бўлди. Биздан катта энергия талаб этилди, чунки бизнинг мавсум якунланмоқда, уларда эса энди бошланмоқда.
Бу — асосий фарқ. Лекин футболчиларимни табриклайман, улар жуда яхши ҳаракат қилишди. Ғалабадан ва Эстеваонинг голидан хурсандмиз — "Челси" учун бу идеал кеча бўлди" – дея таъриф бериб ўтди "аристократлар" мутахассиси.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йилда лондонликлар 18 ёшли ҳужумчи Эстеваони "Палмейрас"дан 34 миллион евро ва 27 миллион евро бонус эвазига сотиб олган. Турнирдан олдин икки клуб келишиб олган — футболчи ҳозирча ўз ватан жамоаси сафида ҳаракат қилишда давом этади. Гарчи расмий шартнома 1 июлдан кучга кирган бўлса-да.
Фикрлар