
Коул Палмер: "Бундай голлар устида машқ қиламиз"
"Челси" ярим ҳимоячиси Коул Палмер Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 1/4 финалида "Палмейрас" устидан қозонилган 2:1 ҳисобидаги ғалабадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Беллашув АҚШда бўлиб ўтди ва Палмер 16-дақиқада ҳисобни очди. У Трево Чалобанинг аъло даражадаги диагонал узатмасини қабул қилиб, жарима майдони ичига кирди ва чап оёғи билан пастки бурчакка аниқ зарба йўллади.
Гол ҳақида:
"Биз бундай вазиятлар устида машғулотларда ишлаймиз. Бўшликни кўрдим, унга кирдим ва гол урдим".
Танаффусда Энцо Маресканинг гаплари:
"У шундай деди: “Хотиржамликни сақланг, пас ўйинини давом эттиринглар, ҳаммаси жойида бўлади”.
"Палмейрас"нинг ягона гол муаллифи Эстевао ҳақида:
"Унинг даражаси юқори эканлиги кўриниб турибди. Биз у тез орада жамоамизга қўшилишига хурсандмиз" – дея ўз фикрларини билдириб ўтди англиялик ҳавбек.
Фикрлар