Тер Штегенга Манчестер клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда

CHERY AUTO

"Манчестер Сити" ёзги трансферлар давомида янги дарвозабон изламоқда. 

Tecno

"AS" нашрига таяниб хабар тарқатган "Transfer News Live"нинг маълумотига кўра, "шаҳарликлар" диққатини "Барселона" посбони Марк-Андре тер Штегенга қаратган.

33 ёшли немис ҳозирги кунда "кўк-анорранглилар"да асосий таркибдаги футболчи сифатида кўрилмаяпти. Яқинда клубнинг бош мураббийи Ханс-Дитер Флик тер Штеген билан суҳбат ўтказиб, унинг жамоадаги келажаги бўйича очиқ фикр билдирган. Шунга қарамасдан, тер Штегенда уч йиллик амалдаги шартнома бор ва ўзи ҳам ёз бошида клубда қолишини таъкидлаган эди.

"Манчестер Сити"да эса Эдерсонни алмаштириш масаласи долзарб аҳамиятга эга. Мана шу нуқтада тажрибали ва юқори савиядаги тер Штеген мос номзод сифатида кўрилмоқда.

Transfermarkt маълумотига кўра, тер Штегеннинг бозор баҳоси 12 миллион еврони ташкил этади. Аммо унинг маоши ва шартнома шартлари сабабли музокаралар мураккаб кечиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!